ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Тошкент шахар Яккасарой тумани, Ш.Руставели 8

Руководство акционерного общества

«ТАСДИҚЛАНГАН»

«Пахтасаноат илмий маркази»

акциядорлик жамияти акциядорларининг

2021 йил «30» июндаги

умумий йиғилиши қарори

________________

М.Ў.

 «Пахтасаноат илмий маркази»  акциядорлик жамияти

                                   Устави

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

  2. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (матн давомида – Қонун) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.
  3. Бундан буён матнда “жамият” деб аталувчи «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар Яккасарой  туманининг Ягона Дарча маркази томонидан 2018 йил 25 апрелда № 000268-U сон билан рўйхатга олинган.
  4. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (06.05.2014й. ЎРҚ-370-сон) ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (03.06.2016й. ЎРҚ-387) Қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради.
  5. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

4.1. Ўзбек тилида:

лотин ёзувида: «Paxtasanoat ilmiy markazi» aksiyadorlik jamiyati;

кирилл ёзувида: «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамияти.

4.2. Рус тилида: Акционерное общество « Paxtasanoat ilmiy markazi ».

4.3. Инглиз тилида: Joint stock company « Paxtasanoat ilmiy markazi ».

  1. Жамиятнинг қисқартирилган номи:

5.1. Ўзбек тилида:

лотин ёзувида: « Paxtasanoat ilmiy markazi » AJ;

кирилл ёзувида: «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ.

5.2. Рус тилида: АО « Paxtasanoat ilmiy markazi ».

5.3. Инглиз тилида: JSC «Paxtasanoat ilmiy markazi».

  1. Жамиятнинг манзили:

— жойлашган ери: Тошкент ш Яккасарой тум. Ш.Руставели 8 уй.

— почта манзили: 100070 Тошкент ш Яккасарой тум. Ш.Руставели 8 уй..

  1. Жамиятнинг электрон почта манзили: paxtamarkazilm@ inbox.uz.
  2. Жамиятнинг расмий корпоратив веб-сайти: paxtasanoatilm.uz.

  1. ЖАМИЯТНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ, ЖАВОБГАРЛИГИ

 

  1. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав капиталига берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
  2. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Жамият фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади.
  3. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.
  4. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлиши лозим. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
  5. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.
  6. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.
  7. Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.
  1. Акцияларнинг ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлади.
  2. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
  3. Агар жамиятнинг банкротлиги жамият учун мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор сифатида иш юритаётган шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, мазкур акциядорнинг зиммасига жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Акциядор мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига ушбу уставида бу ҳуқуқ назарда тутилган тақдирдагина эга бўлади.
  4. Жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор жамият муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида банкрот бўлишини олдиндан била туриб, ушбу ҳуқуқидан жамият томонидан шундай ҳаракат амалга оширилиши учун фойдаланган тақдирдагина жамиятнинг банкротлиги акциядорнинг ҳаракатлари туфайли юзага келган деб ҳисобланади.
  5. Давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

  • ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ)   ВА МАҚСАДИ

 Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.

  1. Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
  • Соҳадаги пахта тозалаш, ёғ мой корхоналари ҳамда ҳудудий пахта терминалларидаги технологик жараёнларни илмий асосда такомиллаштириш ва ишлаб янги, яратилган ишланмаларни пахта тозалаш саноатида ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш;
  • пахта тозалаш саноатини илмий техникавий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, пахта маҳсулотларининг барча турларини ишлаб чиқиш ва экспорт қилиш бўйича технологик жараёнларни мувофиқлаштириш;
  • технологик жараёнларни ялпи автоматлаштириш тизимларини, қурилмаларини ҳамда ахборот-коммуникация тизимлари қурилмаларини яратиш, ишлаб чикариш, ўрнатиш, созлаш ва уларга техник сервис хизматини кўрсатишни амалга оширишни ташкиллаштириш;
  • пахта тозалаш, ёғ мой корхоналари ҳамда худудий пахта терминалларида янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришни реконструкция ва модернизация қилишда жорий этиш;
  • пахта маҳсулотлари билан олиб бориладиган ишларни комплекс механизациялашни амалга ошириш, юқори сифатли уруғлик чигитни тайёрлашнинг илмий асосланган тизимларини ишлаб чиқиш;
  • тадқиқотларни, синовларни, метрологик таъминлаш ишларини, ўлчов воситалари ва ускуналарини ишлатишни мувофиқлаштириш ва услубий қўлланма тайёрлаш ҳамда раҳбарлик қилиш;
  • тармоқдаги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида: тайёрлаш, қайта ишлаш, ташиш қуритиш, сақлаш ва сотишда йўл қуйиладиган нобудгарчиликлари камайтириш юзасидан тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва жориш қилиш;
  • пахтани қайта ишлаш корхоналари учун атроф муҳитни мухофаза килиш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ишчилар меҳнати учун қулай ва хавфсиз шароитларни яратиш;
  • тармоқнинг янги қурилаётган объектларини ва корхоналарни янги техника ва технологиялар билан таъминлашни лойиҳалаштириш;
  • тармоқда фан, техника янгиликлари ва илгор тажриба намуналарини ахборот хизмати имкониятлари орқали тарғиб қилиш;
  • пахта тозалаш корхоналарини марказлашган энергетик маркетингини ўтказиш, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш ва уни сарф-харажатларини камайтириш бўйича тавсиялар ва амалий ёрдам кўрсатиш;
  • тармоқнинг ташкилотлари ва корхоналарининг барча мутахассислари ва ишчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш уларни жорий этилаётган янги техника ва технологиялар билан таништириб бориш;
  • тармоқда ёш мутахассис кадрларни ўқитиш доимий малакасини ошириб бориш мақсадида республика ва хорижий давлатларни олий ўқув юртларида хамда илмий марказларда ўқитиш, тажриба алмашиш, илмий симпозиумларда тармоқ ходимларини олиб борган тажрибалари, эришилган ютуқлари ҳақида маърузалар билан қатнашиш, эътиборга лойиқ янгиликлар, илмий изланишлар натижалари республика ва хорижий давлатларни ихтисослашган матбуотларида (газета журналларда) чоп этилишига эришиш;
  • тармоқда ишлаётган иқтидорли мутахассисларнинг уюшмасини тузиш, улар томонидан яратилаётган янгиликларни илмий асосда ташкил этилишига кўмаклашиш, рационализаторлик ишларини кенг йўлга қўйиш, уларни мувофиклаштириш, иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаб чиқиш ва тармоққа кенг жорий қилиш бўйича қўлланмалар чоп этиш;
  • тизимни барча соҳалари бўйича ишларни ташкил қилинишида бажариладиган ишлар давлат стандартлари ва қонун хужжатларига мос бўлишлигини таъминлаш учун керакли қўлланмалар, йўриқномалар, низомлар ишлаб чиқариш ва уларни доимий равишда республикада чиқарилаётган қонун қоидаларига мослаштириб янгиланиб боришлигини таъминлаш;
  • тизимда қўлланиладиган иш юритиш хужжатлари шаклларининг мужассам йиғмасини ташкил қилиш ва уни жойларда тўғри ижро этилиши бўйича амалий ёрдам бериш, семинарлар, ўқишлар ташкил қилиш ва иш юритиш қўлланмаларни чоп этиб жойларга етказиб бериш;
  • Республиканинг пахта тозалаш саноатини ривожлантириш юзасидан истиқболли, аниқ мақсадли кўп йилга мўлжалланган илмий-техникавий дастурларини шакллантириш;
  • тармоқда чет элнинг илғор ютуқларидан фойдаланиш асосида техникавий жиҳатдан қайта жиҳозлаш, тармоқни илмий асосланган тизимини такомиллаштириш, илмий асосда яратилган асбоб-ускуналардан экспериментал ишлаб чиқарилишида оқилона фойдаланиш, илмий-тадқиқот ва ишланмалар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  • ишлаб чиқаришга тадбиқ этишга тавсия қилинган янги технология ва бошка ишланмаларни ишлаб чиқаришда синовдан ўтказиш;
  • синов ишларини янги техника ва технологияга тадбиқ этиш, пахта тозалаш корхоналарига фан, техника ва илғор тажриба ютуқларини жорий этиш режасини ишлаб чиқиш ва бажаришни ташкил этиш;
  • илмий-тадкикот, тажриба конструкторлик, лойиҳа-технологик ва бошка ишларни бажарувчи ташкилотлар билан марказлаштирилган ишлаб чиқаришни, Фан ва техникани ривожлантириш ишларини амалга ошириш;
  • пахтани қуритиш, тозалаш, жинлаш ва чигитни линтерлаш, тола, момиқ, ва тола чиқиндиларини қуритиш, ёғ мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш шунингдек қайта ишлаш учун амалдаги технологик жараёнларни ва машина тизимини такомиллаштириш ҳамда янгиларини барпо этиш;
  • тайёрлов масканларида ва пахта тозалаш корхоналарида маҳсулотни ортиш, тушириш ва ташиш жараёнларини бажариш учун янги юқори унумдорликдаги техника хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган ускуналар ва механизация воситаларини жорий қилиш ва тавсия этиш;
  • уруғлик чигит тайёрлаш учун юкори самарадорликдаги технологик жараёнлар ва ускуналар тизимини ишлаб чиқиш;
  • уруғлик чигит тайёрлаш технологик жараёнини автоматлаштирилган назорат ва бошқариш тизимини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва уларга техник сервис хизматини кўрсатишни амалга ошириш ва ташкиллаштириш;
  • Жаҳон бозорида рақобатбардошлик хусусиятига эга сифатли пахта навларини яратишга қаратилган мухандислик-техник тадбирларни ўтказишда иштирок этиш;
  • пахта хомашёси ва ундан олинадиган маҳсулотларнинг стандарт намуналарини тайёрлаш ҳамда тармоқ корхоналарини таъминлаш;
  • тармоқ корхоналарининг асосий воситаларини реконструкция қилиш, янги техника билан қайта таъминлаш, шунингдек капитал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ва конструкторлик хужжатларини ишлаб чиқиш;
  • янги техника бўйича шеф монтаж ишларини ўтказишда муаллифлик назоратини амалга ошириш;
  • ноанъанавий жиҳозларни, тадқиқот стендлари, макетлар, машиналарнинг тажриба намуналарини тайёрлашга конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

янги техника ва технологияларнинг рекламасини ташкил этиш, ўқув видеофильмларини тайёрлаш, кўргазмаларни, илғор тажриба ва маҳорат мактабларини ташкил этиш;

  • халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш;
  • аҳолига маиший ва пуллик хизмат кўрсатиш;
  • пахта ва пахта маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ, хорижий фирмалар технологиялари ва жихозларини сотиб олиш ва ишлатиш бўйича таклифларни экспертизадан ўтказиш;
  • аҳоли, ташкилот ва корхоналарга маслахат ва ахборот хизматини кўрсатиш;
  • ахборот-тижорат тармоқларини ривожлантириш, ахборот-маълумот базани ташкил этиш ва унга хизмат кўрсатиш;
  • умумий қурилиш, монтаж, тузатиш, лойиха ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш;
  • тижорат, савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти;
  • дўконлар ва савдо уйларини ташкил этиш;
  • автосервис хизматини кўрсатиш;
  • қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • инжиниринг, янги технологияларни тарқатиш, патент юритиш сохасида “ноу-хау”ни ҳимоялаш;
  • кишлок хўжалик экинларини етиштириш ундан олинган маҳсулотларни қайта ишлаш ва сотиш;
  • аҳолига тиббий хизматларни кўрсатиш;
  • пахта тозалаш саноатида ишлаб чиқаришни стандартлаштириш тизимини тараққий эттириш йўналишларини ишлаб чиқиш;
  • халқ хўжалигида халқаро ва давлатларо стандартларни қўллаш;
  • мутахассиларнинг малакасини ошириш ва мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича ўқув маркази, ўқув курслари ва бошқа ўқув муассасаларини очиш;
  • компьютерлаштириш, уларга техник хизмат кўрсатиш;
  • техника хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш;
  • умумий овқатланишни ташкил этиш;
  • юридик хизмат кўрсатиш;
  • дам олиш ва соғломлаштириш масканлари хизматини ташкил этиш;
  • спорт хизматини ташкил этиш;
  • Ўзбекистан Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошка фаолиятларни амалга ошириш;
  • пахта тозалаш корхоналарида янги техника ва технологияни тадбиқ этиш, технологик жараён ва айрим машиналарни тартибга келтириш ва созлаш ва бошка техник хизматларни ҳамда юқоридаги ишларни бажариш учун ишлаб чиқариш соҳасига мансуб бўлган хизмат кўрсатадиган корхоналарни жалб этиш;
  • юқорида кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш учун ишнинг таркибий компонента бўлган материал ва бутловчи буюмларни харид қилиш;
  • улгуржи савдо фаолияти;
  • қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш;
  • автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш хизмати;
  • ноширлик фаолияти;
  • нодавлат таълим муассаларининг фаолияти;
  • хроникал-хужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий видеофильмлар хамда дастурлар ишлаб чиқариш;
  • ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриклаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
  • суғурталовчи ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти;

-аудиторлик фаолияти;

— Меҳмонхона хизматлари кўрсатиш фаолияти;

-телекоммуникацияларнинг маҳаллий ва шаҳарлараро тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш;

  • энергетика текширувлари ва экспертиза ўтказиш;
  • — аккредитация соҳасига мувофиқ тарзда пахта маҳсулотлари синовларини ўтказиш, синов баённомаларини расмийлаштириш, мувофиқлик сертификати бериш, лабораториялараро таққослаш синовларини ва раунд-тестларини ташкил қилиш ва ўтказиш, манфаатдор ташкилотлар учун пахта маҳсулотлари ташқи кўринишининг стандарт намуналарини тайёрлаш ва реставрация қилиш хизматларини амалга ошириш;
  • — пахта толасининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи ва калибрлашда қўлланилувчи давлат стандарт намуналарини тайёрлаш.

Жамият қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини ўрнатилган тартибда амалга ошириши мумкин.

  1. ЖАМИЯТ УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ МИҚДОРИ
  2. Жамиятнинг устав капитали акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.
  3. Жамиятнинг устав капитали 69 396 248 800 (Олтмиш тўққиз миллиард уч юз тўқсон олти миллион икки юз қирқ саккиз минг саккиз юз) сўмни ташкил қилади. У ҳар бирининг номинал қиймати 500 сўм бўлган 138 792 498 (Бир юз ўттиз саккиз миллион етти юз тўқсон икки минг тўрт юз тўқсон саккиз) дона оддий акцияларга бўлинган.
  4. Жамият устав фонди қуйидаги тартибда тақсимланган;

Давлат мулкини бошқариш агентлиги — 99,13 фоиздан иборат 68 789 264 800 (Олтмиш саккиз миллиард етти юз саксон тўққиз миллион икки юз олтмиш тўрт минг саккиз юз) сўмлик 137 578 530 (Бир юз ўттиз етти миллион беш юз етмиш саккиз минг беш юз ўттиз) дона оддий акцияга тақсимланган.

  • Юридик ва жисмоний шахслар улуши – 100 фоиздан иборат 69 396 248 800 (Олтмиш тўққиз миллиард уч юз тўқсон олти миллион икки юз қирқ саккиз минг саккиз юз) сўмлик 138 792 498 (Бир юз ўттиз саккиз миллион етти юз тўқсон икки минг тўрт юз тўқсон саккиз) дона оддий акцияларга тақсимланган.

Жамиятнинг эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдори 400 000 000 (тўрт юз миллион) донани ташкил қилади.

  1. Жамият ташкил этилганда, унинг устав капиталида хорижий инвесторларнинг улуши 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорни ташкил этади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш 

  1. Жамиятнинг устав капитали қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
  2. Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.
  3. Жамият устав капиталини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори — номинал қиймати 500 сўм бўлган 138 792 498 дона оддий акциялардан иборат.
  4. Устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.
  5. Қўшимча чиқарилаётган акциялар очиқ ва ёпиқ обуна усуллари билан жойлаштирилади.
  6. Жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
  7. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.
  8. Имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисидаги қарор, шунингдек бундай қарорнинг амал қилиш муддати ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг амал қилиш муддати ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
  9. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
  10. Қўшимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.
  11. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан, акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Жамиятнинг устав капитали кўпайтирилаётганда жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

  1. Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав капиталидаги давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

 

Жамиятнинг устав капиталини камайтириш 

  1. Жамиятнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан камайтирилиши мумкин.
  2. Агар устав капиталини камайтириш натижасида унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, Жамият устав капиталини камайтиришга ҳақли эмас.
  3. Устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав капитални камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

  1. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ

 Жамиятнинг акциялари оддий ва имтиёзли бўлиб, ҳужжатсиз шаклда ҳисоби юритилади.

Акцияларга эгалик ҳуқуқи депо-ҳисоб варағидан кўчирма билан тасдиқланади.

  1. Имтиёзли акциялар эгалари жамият тугатилган тақдирда унинг мулклари тақсимланаётган пайтда оддий акция эгалари ўртасида мулк тақсимоти амалга оширилгунга қадар ўз акцияларининг номинал қийматини оладилар.
  2. Жамият ўзи жойлаштирган имтиёзли акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.
  3. Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамиятнинг бунинг учун махсус мўлжалланган фондлари ҳисобидан ҳам тўланиши мумкин.

Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

  1. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёҳуд Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.

  1. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
  2. Жамият бир йилда бир марта йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлайди, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Оддий акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор Жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

  1. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИ

 Жамият соф фойда ҳисобидан захира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни ташкил этади.

  1. Жамиятнинг захира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
  2. Жамият устав капиталининг 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда захира фонди тузилади. Захира фондига белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5 фоиз миқдорида ажратмалар ўтказади.
  3. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, соф фойдадан мажбурий ажратмалардан тикланади.
  • ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

 

  1. Жамият бошқарув органлари:
  • Акциядорларнинг умумий йиғилиши
  • Кузатув кенгаши
  • Ижроия органи (Бош директор).
  • ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

 

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.
  2. Жамият ҳар йили акциядорларнинг йиллик (навбатдаги) умумий йиғилишини ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.
  3. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қуйидаги масалалар кўрилади:
  • кузатув кенгашини сайлаш;
  • тафтиш комиссиясини сайлаш;
  • Жамиятнинг ижроия органи раҳбари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш;
  • Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бизнес-режаси ижроси бўйича ҳисобот;
  • Кузатув кенгаши ва Ижроия органининг Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари;
  • фойда ва зарарларини тақсимлаш;
  • жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш.

Йиғилишда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

  1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.
  3. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
  • жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
  • жамиятни қайта ташкил этиш;
  • жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
  • кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
  • устав капиталини камайтириш;
  • устав капиталини кўпайтириш
  • жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олиш;
  • жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, Жамиятнинг ижроия органи раҳбарини сайлаш (тайинлаш);
  • тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек, тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
  • жамиятнинг йиллик ҳисоботини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;
  • жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
  • жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш
  • Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш (шартномани бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш
  • жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;
  • имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 35 моддасида ва мазкур уставда назарда тутилган қарорлар қабул қилиш;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  • акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 8–бобига асосан баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 9–бобига асосан Жамиятнинг аффилланган шахси билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва хабарни ошкор қилиш шаклини тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг бошқарув органлари тўғрисидаги, шу жумладан ички назорат, дивиденд сиёсати тўғрисидаги, манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш;
  • ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар–маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг Жамиятнинг ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш, уларни амалга ошириш ваколатини кузатув кенгашига бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • электрон почта орқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда), шунингдек, ўз ваколатини вакилга бериш йўли билан овоз бериш ёки умумий йиғилишни видеоконференц-алоқа тарзида ўтказиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
  • саноқ комиссиясига амалий кўмак кўрсатиш ёки унинг функциясини бажариш учун мустақил экспертларни жалб этиш (масалан, инвестиция маслаҳатчиси ёки қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчиси) тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
  • акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот берувчи Жамият бошқарув ва назорат органлари маърузалари (ҳисоботлари) шакли ва мазмунига бўлган талабларни, акциядорлар умумий йиғилиши давомийлигини белгилаш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
  1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда Жамият корпоратив веб-сайтида ва Корпоратив ахборот ягона порталида жойлаштирилади. Агар Жамият акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари фонд биржасининг котировка варағига киритилган бўлса, мазкур қарорлар биржанинг веб-сайтида ҳам жойлаштирилади.
  3. Жамиятнинг миноритар акциядорлари ҳужжатларни асоссиз равишда талаб қилиш ва махфий ахборотлар, тижорат сирларини қўллаш йўли билан Жамият бошқарув органи фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги лозим.
  4. Жамият Акциядорлар умумий йиғилиши Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низом асосида чақирилади ва ўтказилади.
  1. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ
  2. Жамият кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.
  3. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони 5 кишидан иборат.[1]

Корпоратив бошқарув кодексида акс эттирилган мустақил аъзо мезонларига мувофиқ бўлган кузатув кенгашининг камида бир нафар (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) аъзоси–йирик акциядорлар томонидан келишилган ҳолда тавсия этилади ва сайланади.

  1. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
  • жамиятнинг бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилиши, шунингдек, ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш, ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш ва иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
  • мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
  • жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорларини белгилаш, шунингдек, кўрсатилган тўловларнинг чегараси миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207–сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгилаш;
  • корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;
  • жамиятнинг йиллик бизнес-режасини жорий йилнинг 1-декабридан кечиктирмай мақуллаш;
  • жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
  • аудиторлик текширувини, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш;
  • аудиторлик текшируви ўтказиш (мажбурий аудиторлик текшируви бундан мустасно), аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдор ва у билан шартнома тузиш (шартнома бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
  • дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
  • захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
  • филиалларни ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
  • шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш (улар акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамияти шаклларида тузилади);
  • Қонунда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва Жамият аффилланган шахслари билан (манфаатдорлик) битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
  • корпоратив облигациялар, шу жумладан, акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;
  • акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
  • қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тўғрисида қарорларни фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган тартиб ва шартлар асосида, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда қабул қилиш;
  • кузатув кенгаши қошида кузатув кенгаши, ижроия органлари аъзолари, Жамият ходимлари ва жалб этилган экспертлар (тегишли соҳа мутахассислари, соҳа олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқалар)дан иборат тегишли масалалар, шу жумладан, низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал этиш ва бошқа масалалар бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
  1. Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.
  2. Кузатув кенгашининг раиси кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кўпчилик овоз билан сайланади. Кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
  3. Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, ижро органи раҳбари билан меҳнат шартномасини имзолайди.
  4. Кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини кенгаш аъзоларидан бири амалга оширади.
  5. Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади ва ўтказилади.

Жамиятнинг 1-фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш ва кун тартиби юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

  1. Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонунчиликда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, кенгаш раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
  2. Мажлисда кузатув кенгаши аъзолари видео ва аудио ускуналари орқали конференция алоқаси бўйича иштирок этиши мумкин, бунда уларнинг овозлари қарор қабул қилиш учун сиртдан берилган деб ҳисобланмайди.
  3. Кузатув кенгаши ва унинг раиси ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Улар қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият ва унинг акциядорлари олдида жавобгардир.
  4. Кузатув кенгаши мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради.

  1. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

 Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик Бош директор томонидан амалга оширилади. Бошқарув ваколатига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият ижроия органининг ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (ишончли бошқарувчига) берилиши мумкин. Тузиладиган шартноманинг шартлари, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
  2. Бош директор Жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.
  3. Бош директор Қонун ва мазкур Уставга мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этади ва уларга ҳисобот беради.
  4. Бош директор билан меҳнат шартнома Жамият номидан кузатув кенгаши раиси имзолайди.
  5. Бош директор ва аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.
  6. Акциядорлар вакили сифатида иштирок этаётган ижроия органи аъзолари ижроия органига аъзолар сайлаш масаласида овоз беришда иштирок этмайди.
  7. Бош директор ва аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207–сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгиланади.
  8. Бош директор ваколатига қуйидагилар киради:
  • Жамият тузилмалари раҳбарларини тайинлаш (филиал ва ваколатхоналари рахбарларидан ташқари);
  • ишчи ва ходимларга иш ҳақи ва мукофотлар миқдорини белгилаш;
  • ходимлар мансаб йўриқномаларини тасдиқлаш;
  • Жамият тузилмалари раҳбарлари ҳисоботларини ҳар чорак якуни бўйича эшитиш;
  • Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим ёки ўзаро боғланган бир нечта битимлар бўйича қарор қабул қилиш, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санадан олдинги ҳисобот санасига тузилган молиявий ҳисобот бўйича жамият соф активлари миқдорининг 15 фоизигача ташкил этса, акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно.
  • Жамиятнинг асосий воситаларини ҳисобдан чиқариш.
  • мазкур Устав ва кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;
  • Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • Жамият номидан битимлар тузиш, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;
  • кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
  • Жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;
  • ходимлар штатларини тасдиқлаш, ходимларни (ишчиларни) ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;
  • Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни бериш;
  • Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
  • ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
  • акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
  • Жамиятда бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш, шу жумладан эълон қилиш мақсадида Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига трансформациясини таъминлаш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамият фаолиятига доир маълумотларни ошкор қилиш;
  • йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида такдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;
  • Жамият архиви ишини ташкил этиш ва ундаги ҳужжатлар бутлигини таъминлаш;
  • амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш;
  1. Бош директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Улар қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият ва унинг акциядорлари олдида жавобгардир.
  2. Бош директор мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Ижроия органи тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради.
  3. Бош директор Акциядорлар умумий йигилиши томонидан сайланади (тайинланади). Бош директор билан мехнат шартномасини Жамият номидан Кузатув кенгаши раиси бир йил муддатга (яъни кейинги йилги акциядорларнинг навбатдаги умумий йигилишига кадар) амал                                                                                                                                                                                                  килиш муддати билан имзолайди.
  • Жамиятнинг Бош директори билан тузиладиган шартномада уларнинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгаши олдида ҳисобот беради.
  1. Бош директор тўланадиган ҳак миқдори Жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, меҳнат шартномасида белгиланади.
  2. Бош директорнинг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
  3. Бош директор Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

— ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия хисоби ва хисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик хисоботлар ва бошка молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошка олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;

  • — амалдаги қонун хужжатларига ҳамда Жамият ички хужжатларига риоя қилиш.
  1. Бош директорнинг хуқуқлари:

— акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;

  • акциядорлик жамиятининг Устави ёки бошка хужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблагларини тасарруф қилиш.
  • шартномалар ва контрактлар, шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;
  • ишончномалар бериш;
  • банкларда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа счётлар очиш;
  • ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;
  • ходимлар штатини тасдиқлаш, уни бутлаш хуқуқига эгадир;
  1. Бош директорнинг мажбуриятлари:

— ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва жамиятнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;

  • жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
  • ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
  • жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
  • жамият фаолиятида қонун хужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
  • жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлигилигини таъминлаш, йиллик хисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилиши, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши. Ижро этувчи органнинг раҳбари йилнинг ҳар чорагида йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисида Кузатув кенгашга ҳисобот берилиши.
  • жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги хужжатлар жамиятнинг Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки жамият аудитори талабига кўра тўсиқларсиз тақдим этилиши;
  • давлат статистика ҳисоботи тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
  • жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларнинг сақланиши, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Кузатув Кенгаши томонидан белгиланади;
  • хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотни жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;
  • жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи мажлислари ўтказилишини ташкил этиш жамият номидан хужжатлари ва ижро этувчи орган мажлиси баёнларини имзолаш;
  • жамиятни ихтисослашган ходимлар билан таминлаш, жамият ходимларини билими малакаси тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;
  • меҳнат ва технология интизомига риоя қилиниши;
  • ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини таъминлаш ва жамият ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш;
  • жамоа музокараларида ижро этувчи орган вакилларининг иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномаларини ва битимлар тузилишида иш берувчи сифатида қатнашиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш.
  • Ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни Акциядорларнинг умумий йиғилишига ва жамиятнинг Кузатув кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;
  • Амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган ахборотлар улар томонидан олиниши, Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча хуқуқларига риоя қилиш;
  • Ички хужжатларга, амалдаги қонун хужжатларига ва бошқа меъёрий хужжатларга риоя қилиш.

Бош директор мазкур устав ва Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Ижроия органи тўғрисида”ги Низом асосида иш олиб боради.

  1. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
  2. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши тафтиш комиссиясини бир йил муддатга сайлайди. Жамият тафтиш комиссияси 3 кишидан иборат.
  3. Тафтиш комиссиясининг талабига биноан Бош директор молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига такдим этишлари шарт.
  4. Тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.
  5. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
  6. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.
  7. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:
  • жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
  1. Тафтиш комиссиясининг хулосаси мазмунига қўшимча талаблар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
  2. Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда кузатув кенгашининг мажлисида ва акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.
  3. Тафтиш комиссияси мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради ва уларга белгиланган тартибда мукофот пули тўланади.
  4. Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробарини ташкил этса ва (ёки) ошса Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдор бўлади.
  5. Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
  6. Ички аудит хизмати жамиятдаги ички назоратни, шу жумладан, 50 фоиздан зиёд улуши Жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга оширади.
  7. Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.
  8. Жамиятда Кузатув кенгашига ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.
  9. Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.
  • ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
  1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.
  2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.
  3. Мазкур Устав ва унинг киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

            «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ     Бош директори                                                                                        Т.М.Кулиев

[1] Кузатув кенгаши аъзолари сонини белгилашда Қонуннинг 76-моддаси талаби инобатга олиниши лозим.