ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Тошкент шахар Яккасарой тумани, Ш.Руставели 8

Улуғнор туманидаги “Водий саноат фахри” МЧЖ га қарашли пахта тозалаш корхонаси технологик жараёнларининг 2022 йил пахта хосилини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш учун капитал таъмирлаш ишларининг бажарилиши бўйича 21.07.2022 й холатига

Улуғнор туманидаги “Водий саноат фахри” МЧЖ га қарашли пахта тозалаш корхонаси технологик жараёнларининг 2022 йил пахта хосилини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш учун капитал таъмирлаш ишларининг бажарилиши бўйича 21.07.2022 й холатига

 

МАЪЛУМОТ

 

         “Водий саноат фахри” МЧЖ га қарашли пахта тозалаш корхонаси технологик қатори 2 та 2СБ-10 қуритиш барабанлари, майда ифлосликлардан тозаловчи 6А-12М машинаси, майда ва йирик ифлосликлардан тозаловчи 2 қатор УХК ва 1-ХК агрегатлари, тоштуткичлар, СС-15А сепараторлари, 2 та 5ДП-130 жин машиналари, 2 та 1-ВПУ тола тозалагичлар, 10 та 5-ЛП линтер машиналари, 5КВ, 3КВ конденсорлар ва ДБ-82-37 тола ва линт прессларидан ташкил топган.

         Корхона 2021 йилги хосилни қайта ишлашни 23 февралда тугатган бўлиб, хозирги кунда капитал таъмирлаш ишлари бошланмаган. Сифатли махсулотлар олиш учун тозалаш цехида УХК қаторлари қозиқли барабанлар ва сеткалари, аррачали барабанлар ва колосниклар оралиқ масофаларини (16-18мм) техник шартлар асосида ўрнатиш, подшипникларни алмаштириш талаб этилади. Аррачали барабанлар ва чўткалар белгиланган вақт оралигида алмаштирилмай, қозиқли ва аррачали барабанлар айланиш тезликлари дастгоҳларнинг техник кўрсаткичида кўрсатилгандан ўзгартириб юборилиши пахтани йирик ва майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини пасайтириб, чиқаётган махсулот сифати пасайишига олиб келиши тушунтирилиб, капитал таъмирлаш вақтида ушбу камчиликларга йўл қўймаслиги бўйича керакли тавсиялар берилди. 

         Бош бинога ўрнатилган 5ДП-130 жин машинаси ва 1-ВПУ тола тозалаш машиналари техник кўрсаткичларида кўрсатилган ишлаш муддати тугаганлиги туфайли олинаётган махсулот сифатига салбий таъсир кўрсатаётгани аниқланди. Келгусида 7ДП-90 русумли аррали жинлар ва 3 дона 5-ВП русумли тола тозалагичларга алмаштириш бўйича тавсиялар берилди. 

         Арра таъмирлаш цехида арра дискларига тиш очувчи СПХ ва ПНЦ дастгоҳларида тўхтатувчи кулачок ва унинг пружинаси, пуансон ва матрица ушлагичлар (пуансонодержатель, матрицодержатель), тепкилар (собачка), ейилиши ва ўз ўлчамларини ўзгартирганлиги туфайли созлаш, оралиқ масофаларни ўрнатиш мураккаблашиб, созлаш ишларига кўп вақт сарфланади. Z-330, Z-310, Z-290 тишли ғилдираклар йўқлиги туфайли линтер дастгоҳларига жин арра тишлари геометрик ўлчамларида тиш очилиб ўрнатилади. Бу эса машиналарнинг ишлаш самарадорлигига ва олинаётган махсулотларнинг сифат кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмоқда.                ПТА-М2 дастгоҳларида шарошкалар ва уларни махкамловчи тўрт бурчакли болтлар етишмаётганлиги туфайли дастгоҳлар тўла қувватда ишламайди.  

         Пуансон ва матрицаларни бурчакларини текшириш шаблонлари йўқлиги натижасида белгиланган бурчакларни техник шарт асосида чархлаш имконияти қийинлашган. Кўргазмали қуролларда айрим маълумотлар етишмайди. Арра цехи чилангарларига жин ва линтер арраларига тиш очишда храповиклардан фойдаланиш, ҳамда  матрицаларни чархлаш бурчаклари, оралиқ масофаларини ўрнатиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадга мувофиқ.  

         Юқоридаги аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ томонидан СПХ ва ПНЦ аррага тиш очиш дастгоҳлари учун пуансон ушлагич, матрица ушлагич, собачкалар, тишли ғилдираклар (храповой колесо), тўхтатиш кулачоклари ва унинг пружиналарини, кўргазмали қуролларни (баннерлар) тайёрлаш имконияти борлиги айтиб ўтилди. Арра таъмирлаш цехларига етишмаётган эхтиёт қисмлар рўйхати тузилди.