ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Тошкент шахар Яккасарой тумани, Ш.Руставели 8

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги “ Термиз- Жайхун кластери” МЧЖ га қарашли пахта тозалаш корхонаси бўйича

 2022 йил 23 июль куни учун

МАЪЛУМОТ

 Жарқўрғон пахта тозалаш корхонаси 1968 йилда ишга туширилган бўлган йиллар давомида реконстурция, модернизация ишлари ўтказилмаган, мавжуд техник ва технологиялар маънан эскирган.

2022 йил пахта ҳосилини қабул қилиш учун ишлаб чиқариш цехлардаги ускуналарни капитал таъмирлаш ишлари 13 июльдан бошлаган бўлиб буганги кунда қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Корхонанинг тозалаш цехларидаги мавжуд 5 дона ЧХ-3М-2 русумли “Меҳнат”русумли, 1 дона РХ-01 ва 5 дона УХК секцияли ҳамда 2 дона СЧ-2 русумли тозалаш ускуналарининг аррали ва шёткали барабанлари ечиб олиниб, эскирган аррали ва шёткалари ҳамда подшипниклари янгисига алмаштирилмоқда. 

 РХ-01 русумли ва ЧХ-3М-2 “Мехнат” русумли тозалаш    ускуналарида капитал таъмирлаш жараёни

УХК русумли тозалаш ускунасида таъмирдан чиқарилган аррали  барабанига подшипниклар алмаштириш жараёни.

  Жинлаш ва линтерлаш цехларида 2 дона жин ва 2 дона 1-ВП тола тозалагич ҳамда 7 дона 5ЛП русумли линтер ускуналарининг коласниклари алмаштирилди. ва арралари, ва қистирмалари( прокладка) алмаштириш ишлари давом этмоқда.

5ЛП русумли линтерлар ускуналарида коласниклар алмаштирилиб,  ишчи валга арра теришга тайёргалиги.

 

Тайёр ҳолатга келтирилаётган 5ЛП линтерлаш ускунаси.   4ДП-130 русумли жинлаш ускунасида таъмирлаш ишлари давом

этмоқда. 

Ушбу пахта тозалаш корхонасидаги мавжуд ускуналар ЧХ-3М-2 “Меҳнат”русумли, РХ-01 ва УХК секцияли ҳамда СЧ-2 тозалаш, 4ДП-130 русумли жин ва  5ЛП русумли линтер ускуналари маънан эскирганлиги сабабли иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган ускуналарга алмаштириш тавсия этилади. 

                                     Ишчи гурух вакили                               Х.Каримов