ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Тошкент шахар Яккасарой тумани, Ш.Руставели 8

                                                                            Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги “Термиз- Жайхун кластери” МЧЖга қарашли Жарқўрғон пахта тозалаш корхонасида 2022 йил пахта мавсумлига тайёргарлик ишлари тўғрисида          МАЪЛУМОТ

 

Жарқўрғон туманидаги пахта-тўқимачик кластерига қарашли 6665 гектар пахта майдонида пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган тадбирлар билан бир вақтда фермер хўжаликлар томонидан етиштирилган уруғлик пахта хом-ашёсини қабул қилиб олиш, сақлаш ҳолатларини таҳлил қилиш, уруғлик чигитни дорилаш, тукдорлигини ўрганиш ва қайта ишлашдан сифатли махсулот (уруғлик чигит) олиш келгусида пахта ҳосилдорлигини ошириш учун замин яратилади.

Бугунги кунда 2022 йил пахта ҳосилини сифатли қайта ишлаш ва мавсумга технологик ускуналарни капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 Ишлаб чиқаришдаги қуритиш цехидаги 2 дона иссиқлик ишлаб чиқариш ускунаси ИИЧ-1,9, 2 дона 2СБ-10 қуритиш барабанлари, тозалаш цехидаги мавжуд 5 дона ЧХ-3М-2 русумли “Меҳнат” ва 5 дона УХК секцияли ҳамда РХ-01 русумли тозалаш ускуналарининг аррали ва шёткали барабанлари ечиб олиниб, эскирган аррали ва шёткалари ҳамда подшипниклари янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда бундан ташқари ҳаво сўрувчи вентиляторларининг ишчи ғилдираклари алматирилмоқда.

Қуритиш цехидаги ВЦ-12 русумли ҳаво сурувчи вентиляторининг ишчи ғилдираги алмаштирилган.

Тозалаш цехида ЧХ-3М-2 “Меҳнат” русумли ускунасини ходим томонидан тозаламоқда.

Қуритиш цехидаги СС-15А  русумли сепараторида ва УХК русумли тозалаш ускуналарида таъмирланган аррали барабанларни ўрнатиш ишлаётган ходимлар.

Тозалаш цехида аррали барабанидан яроқсиз (пилка) уюми.

 

Тозалаш цехида шёткали барабанларга янги шёткалар қўйиш жараёни.

 Жинлаш ва линтерлаш цехларида 2 дона 4ДП-130 русумли жинларга барактирилган 2 дона 1ВП  русумли тола тозалагич ҳамда 7 дона 5ЛП русумли линтер ускуналарининг коласниклари, арралари, қистирмалари (прокладка)нинг яроқсиз қисмлари янгисига алмаштириш ишлари давом этмоқда.

Жинлаш цехида 4ДП-130 русумли ускунасини таъмирлаш жараёни.

 

 

Ишчи гуруҳ ходмими билан таъмирлаш бўлими бошлиғи билан мулоқат қилмоқда.

 

 

5 ЛП-линтр ускунасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

 

Ишчи гурух вакили:                                            Х.Каримов