ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Тошкент шахар Яккасарой тумани, Ш.Руставели 8

Бешариқ туманидаги “LUX YAN TEX” пахта тўқимачилик кластерларига қарашли Бешариқ пахта тозалаш корхонасида 2022 йил мавсумига тайёргарлик ишларини бажарилиши бўйича        МАЪЛУМОТ

Бешариқ туманидаги пахта тўқимачилик кластерларига қарашли 7995 Га пахта майдонида пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан бир вақтда етиштирилган пахта хом-ашёсини қабул қилиб олиш, вақтинчалик сақлашни ташкил қилиш ва уни дастлабки ишлашдан сифатли тола махсулотлари олинишини таъминлаш пахта тўқимачилик кластерини қўшимча даромад олишида мухим рол ўйнайди.

Шу мақсадда хозирги вақтда Бешариқ пахта тозалаш корхонасида   2022 йил мавсумига технологик машина ва механизмларни капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Капитал таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз муддатида бажарилишини корхонанинг бош мухандиси Хамзаев Тоиржон ва бош механиги Қамбаров Хислатжонлар томонидан назоратга олинган.

Айни вақтгача пахта тозалаш корхонасидаги технологик тизимда ўрнатилган машина ва механизмларни таъмирталаб ишчи органлари 100 % демонтаж қилиниб ечиб олинган.

Пахтани қуритиш барабанлари (икки дона) сини ички қисмини капитал таъмирлаш ишлари нихоясига етказилди. Иссиқлик ишлаб чиқариш генератори ИИЧ-1,9 ни таъмирланиши хам якунланди. Иссиқлик хавони қуритиш барабанига узатиш вентиляторини парракларини алмаштириш ишлари бажарилди.

Пахтани йирик ва майда ифлосликлардан тозалаш УХК агрегатидаги таъмирталаб ишчи органлари 100 % ечиб олиниб, таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Жумладан аррали барабанлардаги аррачалар (пилка) демонтаж қилиниб, ўрнига янгилари ўрнатилиб йиғилмоқда. Чўткали барабанларни хам таъмирлаш ишлари бошланган. Барча ишчи органлар корпус подшипниклари ечиб олиниб, капитал таъмирланди.

Бешариқ туманига бириктирилган ишчи гурух аъзоси “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ етакчи илмий ходими Р.Назиров

 

УХК аррачали барабан арраларини алмаштириш жараёни

 

Иссик хавони куритиш барабанига узатиш вентилятори парракларини тамирлаш холати

Тамирланган аррачали барабанни сифатини текшириш жараёни

Корпус подшипникларни капитал тамирлаш учун ечиб олинган холати