ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Тошкент шахар Яккасарой тумани, Ш.Руставели 8

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ Ш.РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ “ЖИЗЗАХ ИНДУСТРИАЛ ТЎҚИМА”  ПАХТА ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРИГА ҚАРАШЛИ ПАХТА ТОЗАЛАШ КОРХОНА ҚОШИ ТАЙЁРЛОВ МАСКАНИ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИГИНИ  ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА  

М А Ъ Л У М О Т

 

Ш.Рашидов туманида 550 та контурда 243 та фермер хўжаликлари томонидан 9300га майдонда пахта хом ашёси етиштирилмоқда. Шундан 36та фермер хўжаликларида 900га майдонда Бешқахрамон, С-8290, Султон, Шерабод навли уруғлик пахта хом ашёси экилган. Туманда янги хосилдан кутилаётган пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш хамда ишлаб чиқариш жараёнлари ўрганилди. Ш.Рашидов туманида “Жиззах индустриал тўқима” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери ташкил қилинган бўлиб пахта тозалаш корхона қоши тайёрлов маскани 31 минг тонна пахта қабул қилишга мўлжалланган. Пахта тайёрлов масканида 2022 йил хосилини қабул қилиш, сақлашга тайёргарлик ишлари бошланмаган. Корхонанинг кириш қисми, намуна олиш жойи, тарозихона, лаборатория ускуналари тамирталаб холатда,  пахтани қабул қилиш узатиш ускуналари ПЛ транспортёрларни созлаш, матор, редуктор, ленталарини ўрнатиш лозим.  Ғарам майдонларини тозалаш, бўяш хамда рақамлаш ишларини олиб бориш лозим. Уруғлик пахта ғарамларини ёпиш учун янги ёпқичларга талабни ўрганиш ва янги ёпқичлар билан таъминлаш ишларини олиб бориш бўйича корхона рахбари, тайёрлов маскани мудири, лаборатория бошлиқлари билан биргаликда аниқ муддатлар белгилаб олинди. Мавсумга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди ва белгиланган ишлар назоратга олинди.  

Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш учун масъул ижрочилар ва муддати:

Муддати: 1 августгача:  Тайёрлов масканига кириш қисми, намуна олиш жойи ва маскан атрофини тўлиқ тозалаш ва ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ва дарахтларга шакл бириш ишларини бажариш. Масъул ижрочилар: Тайёрлов бўлими бошлиғи, Маскан мудири.

Муддати: 5-августгача:  Барча бино иншоатлар, жумладан ўтказув пункти, тарозихона, фермерлар хонаси, лаборатория хоналари, ишчилар дам олиш хоналари ва хизмат хоналарини таъмирлаш ва жиҳозланишини ташкил қилиш. Масъул ижрочилар: Корхона раҳбари, Тайёрлов бўлими бошлиғи, Маскан мудири.

Муддати: 10-августгача: Тайёрлов масканларида мавжуд кичик механизация воситалари ПЛ ва транспортёрларни мавсумга тайёрлаш. Масъул ижрочилар:  Тайёрлов бўлими бошлиғи, Маскан мудири.

Муддати: 10- августгача: Электр шкаф (шом) ларни тозалаш,  рубильник, автомат ва пускателлар ҳолатини кўриб чиқиб ишдан чиққанларини алмаштириш, шкаф остига қум тўкиб, эшикларини мустаҳкам ёпилиши таъминлаш. Масъул ижрочилар: Бош муҳандис, энергетик, Тайёрлов бўлими бошлиғи, Маскан мудири.

Муддати: 15- августгача: Лабаратория ускуналари тарозилар Давлат стандартлаштириш ва метреология ташкилоти кўригидан ўтказиш. Масъул ижрочилар: Корхона раҳбари, Лаборатория бошлиғи.

Муддати: 15-августгача: Маскан деворлари ва ғарам майдончаларининг таъмирланадиган жойларини таъмирлаш ва оқартириш ишларини бажариш Масъул ижрочилар: Тайёрлов бўлими бошлиғи

Муддати: 15- августгача: Таъмирлаш ишлари якуни билан Пахтачилик кенгашининг туман ишчи гурухига ахборот берилади ва далолатномлар расмийлаштириб туман  ишчи гурух раҳбарига  тақдим этиш. Масъул ижрочилар:  Корхона раҳбари, Маскан мудири.

Юқоридаги ўрганишлар натижаси бўйича фотоалбом илова қилинади.

“Жиззах индустриал тўқима” пахта

тўқимачилик кластери мутахассиси                      Қ. Хазратқулов

 

Ишчи гуруҳ аъзоси                                                   У. Каримов

Корхонанинг кириш қисми