ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Тошкент шахар Яккасарой тумани, Ш.Руставели 8

Андижон вилояти Улуғнор тумани «Ўзбекистон» массиви фермер хўжаликларида пахта экилган дала майдонларининг 27 июл кунига ўрганиш холати

Шахрихон массивида жами 16 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, 741,2 га майдонга пахта экилган. Шундан 15 та фермер хўжаликларида 445,3 га ер майдонига, “Водий саноат фахри” МЧЖ да 295,9 га  ер майдонига пахта экилган. «Файзли Замин зийнати» ф/х нинг 6 га, «Улуғнорлик Жалолов Гопиржон ери» ф/х нинг 20,6 га, «Қоракалтак» ф/х нинг 12,6 га, «Некстар» ф/х нинг 11 га, «Водий саноат фахри» МЧЖ нинг 19 га  пахта майдонлари уват қисмига ўргамчи кана тушган. «Некстар» ф/х да 10 га пахта экилган ер майдони култивацияга келган бўлиб, 11 га ер майдони чанқаган. «Водий саноат фахри» МЧЖ пахта майдонлариниг аксарият қисмида ғўза парвариши талаб даражасида бўлмай, ўт босган, чеканка қилинмаган, чанқаган, ўргамчи кана тушган.

Ўзбекистон массивида жами 12 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, 632,2 га майдонга пахта экилган. Шундан 11 та фермер хўжаликларида 371,9 га ер майдонига, “Водий саноат фахри” МЧЖ да 260,3 га  ер майдонига пахта экилган. «Солияхон ери» ф/х нинг 11 га пахта майдонига кўсак қурти, «Водий саноат фахри» МЧЖ нинг 12 га  пахта майдонлари уват қисмига ўргамчи кана тушган. «Водий саноат фахри» МЧЖ пахта майдонлариниг аксарият қисмида ғўза парвариши талаб даражасида бўлмай, ўт босган, чеканка қилинмаган, чанқаган, ўргамчи кана тушган.