ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Тошкент шахар Яккасарой тумани, Ш.Руставели 8

5 июля 2022 й.  куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди. Унда Кенгаш таркиби тасдиқланди. Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов Кенгаш раиси этиб тайинланди.

Кенгаш аъзолари соҳанинг етакчи илмий-тадқиқот марказлари олимлари, тадқиқотчилар, мутахассислар ва экспертлардан иборат бўлиб, мазкур Кенгаш пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий қилиш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларга асосланган уруғчилик, нав танлаш, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ишларини йўлга қўйиш орқали пахта-тўқимачилик соҳасида экспорт ҳажмлари ва даромадни ошириш мақсадида ташкил этилди.

Ҳар йили ҳудудларда маҳаллий шароитларда яхши ҳосил бераётган навларни таҳлил қилиб, уларнинг супер элита ва элита уруғларини кўпайтириш бўйича илмий ташкилот ва уруғчилик корхонасини беллаш; ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос энг мақбул навларни ҳудудларда кўпайтириш ва экиш бўйича кластерларга топшириқлар бериш Пахтачилик кенгашининг асосий вазифалари ҳилансобади. Бундан ташқари, мазкур Кенгаш тупроқ унумдорлиги, унинг кимёвий ва биологик хусусиятларининг илмий таҳлили асосида ҳудудларда қўлланилиши мумкин бўлган кимёвий ва органик ўғитлар бўйича тавсиялар беради, ғўза касалликлари ва

ҳашаротларга қарши курашиш бўйича самарадор препаратларни қўллаш юзасидан кўрсатмалар ишлаб чиқиб, ва татбиқ этади. Кластерларга ҳудудлар тупроқ-иқлим шароитларига мос ғўза навларини экиш ва уруғларини кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, минерал ва органик ўғитлардан фойдаланиш ҳамда пахтачиликда сув ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича кўрсатмалар беради. Шунингдек, пахтачилик йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг биринчи йиғилишида ташкилий масалалар қаторида Кенгаш Регламенти, Пахтачилик кенгаши фаолияти йўлга қўйиладиган 13 та туманларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси, мазкур туманларда амалга ошириладиган пахтачилик йўналишидаги лойиҳалар рўйхати тасдиқланди.