ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Тошкент шахар Яккасарой тумани, Ш.Руставели 8

29.07.2022йил.                                 ЧЕТ ЭЛ ОЛИМЛАРИ БИЛАН ПАХТА ДАЛАЛАРИМИЗДА

Пахтачилик кенгаши раиси Иброҳим Абдураҳмонов ва “Пахтасаноат илмий маркази” ақциядорлик жамияти бош директори Тохир Кулиев, чет элдан пахтачилик бўйича олимлар, Исроил давлатидан Этан, Туркия давлатидан Селимхан ва бир гуруҳ Республкамиз пахтасаноат илмий маркази олимлари билан биргаликда Жиззах вилоятидаги “Ширин” фермер хўжалиги ер майдонларида томчилатиб суғориш технологияси самарадорлигини кўздан кечиришмоқда. Бу ерда пахтанинг эртапишар “Бешқахрамон” нави экилган.

28.07.2022йил.                                 

ПАХТАЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ НАРПАЙ ТУМАНИГА БИРИКТИРИЛГАН ИШЧИ ГУРУҲИ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ БОРМОҚДА?

Ишчи гуруҳ вакиллари бир қанча фермер хўжаликларда бўлиб пахта экилган дала майдонларини ҳолатини илмий нуқтаи назардан кўздан кечириб, зарур тавсияларни беришди.

21.07.2022йил. Инновацион ривожланиш вазири туман ҳокими, «Paxtasanoat ilmiy markazi» АЖ Бош директории  Т.М. Кулиевлар Нарпай туманига ташриф буюришди.   И.Абдураҳмонов туман ҳокими ва тегишли масъуллар ҳамроҳлигида “Нарпай машъали” ММТП ҳудудидаги биолаборатори фаолияти билан танишмоқда.

21.07.2022йил.Инновацион ривожланиш вазири туман ҳокими ва масъуллар ҳамроҳлигида “Нафисгул Орзу НРО” уруғчилик фермер хўжалигининг ғўза майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар билан танишмоқда.
21.07.2022йил.Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва «Пахтасаноат илмий маркази»АЖ бош директори Т.М.Кулиевларнинг Нарпай туманига ташрифи доирасида “Мароқанд Сифат” масъулияти чекланган жамиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик Кенгаши аъзолари ҳамда кластер илмий марказ ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

14.07.2022йил » Ўзбекистон» телеканали Агроинновация кўрсатуви жонли эфирда бўлиб ўтди. «Пахтасаноат» илмий маркази бош директори Т.М. Кулиев ҳам қатнашди.