ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Тошкент шахар Яккасарой тумани, Ш.Руставели 8

“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг ютуқлари тўғрисида маълумот

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ҳар йии 7 октябрь — Халқаро пахта кунига бағишланган тадбирлар ўтказилади. Шу кунда ўтказиладиган тадбирлар пахтачиликни, пахтани қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, соҳада ўтказиладиган тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлаш, соҳада халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш ва бошқа амалий чораларни белгилашга қаратилган. Вазирлик биноси ҳамда унинг атрофида ташкил этилган ярмарка ва кўргазмаларда пахтадан олинадиган маҳсулотлар намойиш қилинди, илмий-амалий семинарларда олимлар ва мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этдилар, шунингдек, инновацион ва амалий лойиҳаларнинг тақдимотлари ўтказилди. Ушбу ўтказилган тадбирда Илмий марказ олимлари ҳам ўз маърузалари ва ишлаб чиқарилган янги ишланмалар билан қатнашди. Тадбир якунида Илмий марказ бош директори Т.М.Кулиев 7-октябрь ҳалқаро пахта кунига бағишланган кўргазмада фаол иштироки учун “ТАШАККУРНОМА” ёрлиғи билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг биргаликда олиб борилган ҳамкорликлар учун “ТАШАККУРНОМА” билан тақдирланди.

 

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2021 йил 25-26 февраль куни бўлиб «InnoWeek.Uz-2021»инновацион ғоялар ҳафталиги тўғрисида

 

“InnoWeek.Uz-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталик тадбирларида 380 та ташкилот ва корхоналардан жами 14,5 минг нафар иштирокчилар қатнашдилар (уларнинг 7,1 минг нафари  онлайн тарзда), шу жумладан, 18 та мамлакатдан 131 нафар хорижлик меҳмонлар ташриф буюрди.

“InnoWeek.Uz-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталик тадбирларида Илмий марказ бош директори Т.М.Кулиев бошчилигида марказ томонидан тожоратлаштиришга тайёр ишланмалар тақдим қилинди. Инновацион ривожланиш вазири томонидан Фаол иштирок этгани учун “ТАШАККУРНОМА” берилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган танлов тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 майдаги 274-сон қарорига асосан “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган. Мазкур Низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги  томонидан 26 та вазирлик ва идора тасарруфида фаолият кўрсатаётган жами 105 та илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти натижалари таҳлилига кўра илмий ташкилотларнинг 2020 йилдаги миллий рейтинги эълон қилинган. Ушбу рейтингда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ республика миқёсида 4-ўринни эгаллади.

 

Пахтасаноат илмий маркази” АЖ қошидаги Марказий лабораториянинг фаолияти бўйича маълумот

 

Пахтасаноат илмий маркази” АЖ қошида Марказий лаборатория фаолият олиб бормоқда.

Синов лабораторияси “Ўзбекистон аккредитация маркази” томонидан “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар” бўйича аккредитациядан ўтказилди.

Ушбу лаборатория Ҳалқаро классификацияга мувофиқ толанинг сифатини баҳолашда янги технологик тизим калава ип ҳусусиятларини аниқлаш билан чамбарчас боғланган 20 та кўрсаткич бўйича пахта толасининг синовини тезкор ва аниқлик даражаси юқори бўлган синовлар билан амалга оширилади.

Ишлаб чиқарувчи ва харидорлар ўртасида  келишмовчиликлар келиб чиққан ҳолатда Марказий лабораторияда пахта толасининг физик-механик ҳусусиятларини мутахассислар томонидан холисона бахолаб бериш имкониятига эга.

26 апрель — Халқаро интеллектуал мулк кунида танлов ғолиблари тақдирланишди

ЭНГ ЯХШИ ИХТИРО

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги мажлислар залида 2022 йил 26 апрель — Халқаро интеллектуал мулк куни муносабати билан анъанавий ўтказилувчи энг яхши интеллектуал мулк объекти                “Best IP – 2022” танлови ғолиблари ҳамда Бутунжаҳон интeллeктуал мулк ташкилотининг “Ихтирочилик учун”, “Ижодкорлик учун” мeдаллари ва “Интeллeктуал мулк соҳасидаги энг яхши корхона” мукофоти билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Халқаро интeллeктуал мулк кунини нишонлаш 2000 йилда Бутунжаҳон интeллeктуал мулк ташкилотига (БИМТ) аъзо-давлатлар томонидан жаҳон тараққиётида интеллектуал мулк ўрнини янада ошириш ва мавжуд муаммоларга ечим топиш сифатида таклиф этилган.

Жорий йил танловда рeспубликамиз олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари олимлари, ёш илмий-изланувчиларнинг 100 дан ортиқ ишлари келиб тушди.

Аҳамиятлиси иштирокчилар орасида бир неча йўналишда ҳужжат топширганлар кўпчиликни ташкил этди. Айниқса, танлов иштирокчилари орасида “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти илмий-изланувчилари танловда юқори фаоллик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаш лозим. Танловда “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти            «Энг яхши ихтиро» номинациясида тақдирланди.

Танлов комиссияси томонидан топширилган ишларни саралаш жараёнида уларни истиқболлиги, яратманинг импорт ўрнини босиши, соҳа ривожига ҳисса қўшиши ва ҳаётга татбиқ қилишда натижадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу танловда Т.М.кулиев, Қ.Жуманиязов, Э.Т.Максудов, Р.Джамолов ва Т.Корабельниковалар фахрли III-даражали диплом билан тақдирланишди.

 

“Пахтасаноати илмий маркази” АЖ мутахассислари томонидан “MARHAMAT TEKSTIL” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Британия ҚК, “”BOYOVUT TECHNO CLUSTER” МЧЖ, “ABC OQQO`RG`ON AGRO CLASTER” МЧЖ ва “TCT Agro Cluster” МЧЖларга қарашли пахта тозалаш корхоналари фаолиятини яхшилашга бўлган жонбозлиги сабабли Бош директор Т.М.Кулиев номига келган

“ТАШАККУРНОМА”