Президент Шавкат Мирзиёев 27 июль куни пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Маълумки, бу соҳа қишлоқ хўжалиги ва аҳоли бандлигида алоҳида ўрин тутади. Шу боис Президентимиз ташаббуси билан пахта етиштиришда кластер тизими жорий этилди. Ушбу тизим натижасида 350 га яқин йирик фабрика ишга туширилди. Беш йил аввал юртимизда етиштирилган пахта толасининг атиги 40 фоизи қайта ишланган бўлса, бугунги кунда 100 фоиз ўзимизда қайта ишланмоқда.
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг Навоий вилояти Навбахор туманидаги йиғилишида Пахтачилик кенгаши қарорига асосан кенгаш аъзолари билан пахта ҳосилини қабул қилишга тайёргарлиги ва кадрларни тайёрлаш масаласида илмий амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Пахтачилик кенгаши раиси Иброҳим Абдураҳмонов ва “Пахтасаноат илмий маркази” ақциядорлик жамияти бош директори Тохир Кулиев вилоят ишчи гуруҳига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисида кўрсатмалар берди.
Пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий қилиш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларга асосланган уруғчилик, нав танлаш, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ишларини йўлга қўйиш орқали пахта-тўқимачилик соҳасида экспорт ҳажмлари ва даромадни ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Пахтачилик кенгаши ташкил этилди.
.
.
.